Nusrat Rahmat


Bosh sahifa

“ЗАНГОРИ КЕМА”ЛАР ҚАНИ?

Posted by admin

Дунёда элликка яқин мамлакат пахта етиштириш билан шуғулланади. АҚШ, Ҳиндистон, Хитой Халқ республикаси, Покистон, Мексика, Бразилия энг йирик пахтакор давлатлар ҳисобланади. Жаҳон пахтасининг қарийб 70 фоизи ана шу олти мамлакатда тайёрланади. Мазкур давлатларда ҳосил машиналар ёрдамида териб олинади. АҚШда ҳосилнинг юз фоизи бункерлардан бўшатилади. Пахтанинг ватани бўлмиш Ҳиндистон ва бошқа юртларда бу кўрсатгич андак пастроқдир.
Узоққа бориб нима қилдик. Яқин йилларгача ўзимизда ҳам ҳосилнинг ярмидан кўпроғи “зангори кема”лар ёрдамида йиғиштириб олинарди. “Ташселмаш”заводида ишлаб чиқариладиган пахта териш машиналарига чет мамлакатларда ҳам талаб катта эди. Начора, олам ҳам ўзгарди,одам ҳам. Бугун пахтакор фермерга бу ҳақда сўз очсангиз, гапни ёқилғи қимматлигидан, харид қилинадиган машинанинг ўзи ҳам йўқлигидан бошлайди. Ёки: “Буни катталар ҳал қилсин” деб қўяқолади. Аслини олганда, биз ҳосилни қачонгача қўлда териб оламиз, деган савол кўндаланг қилиб қўйиладиган вақт етиб келди! Теримга ўқувчилар, студентлар, шаҳар аҳлини жалб қилиш маънавий ва иқтисодий жиҳатдан қанчага тушаётганлигини ҳисоблаб кўришимиз зарурдан зарур эмасми?!
Бу йил менинг коллежда ўқийдиган 15 ёшли набирам – Ситорани теримга олиб кетишди. Бошқалар йўлини қилиб, болаларини олиб қолишди. Биз ундай қилмадик. Ситора мавсум давомида бир тонна пахта терибди. Теримга ҳақ ҳам тўлашган экан, харажатларга чегириб олишибди.
Келинг, калкуляторни қўлга олиб, ҳисоблаб кўрайлик. Пахта териш машинаси мавсумда ўрта ҳисобда 200 тонна пахта теради. Демак у 200 ўқувчининг юмушини бажариб қўяди. Машинанинг харид нархи, ёнилғи харажатларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам қўл теримидан бир неча баравар арзон тушади. Бу – масаланинг фақат иқтисодий томони.
Ўзимиз ҳам ўқувчилик, студентлик пайтимизда теримга чиққанмиз. Аммо бизнинг бугунги фарзандларимиз, набираларимиз анчайин нозик, бардошсиз, касалванд эканлигини, улар кўпроқ ўқиши зарурлигини, болаларни меҳнатга жалб этиш эса халқаро қонунларга зидлигини ҳисобга олишимиз керак-ку! Энг ёмони, бу йил пахтазорлар дефолиация қилинди. Дефолиантлар эса кучли заҳар ҳисобланади. Бизнинг барча тоат-ибодатларимиз, Худо ҳаққи,
болакайларимизнинг бир кун бўлсада тўшакда ётишига арзимайди.
“Ватанга пахта керак”, деган шалдироқ гап эскирмадими. Юртга соғлом, билимли фарзандлар керак, деган гап бош шиоримизга айланиши керак эмасми?
Бундан йигирма беш йиллар муқаддам АҚШлик фермерлар тажрибасини ўрганиб, бир қатор мақолалар эълон қилган эдим. Уларнинг айримларини такрорлаш ортиқчалик қилмас деб ҳисоблайман. Америкалик фермерлар 200 йиллик иш тажрибасига эга. Биз эса энди бошладик. Демак ибратомуз тажрибаларни ўрганиб, ўзлаштириб борсак, ўзимизга фойда.
Техасс штатида яшайдиган кекса фермер Дуэн Виллз 200 гектардан кўпроқ майдонга чигит қадайди. Чигит нормаси гектарига 17 килограмм. ( Бизда бу норма 60 килограмм бўлишига қарамай 100 килограмм атрофида уруғ сарфлаябмиз) Йил давомида деярли ҳамма юмушни ўзи, хотини, ўғли ва набираси уддалашади. Ҳосилни машинада бир марта териб олишади. Қолган 10-15 фоиз пахтани тупроққа қориштириб ташлашади. Чунки у ўз харажатини қопламайди.
Пахтани машинада теришнинг қатор омиллари ҳақида тўхталайлик. Фермернинг даласига экиладиган “Акала Жи Си” нави (ҳозир у истеъмолдан чиқиб кетган, албатта)нинг кўсаклари бирайўла очилади ва ғўза табиий тарзда ( дефолиациясиз) баргини тўкади. Бу мамлакатда пахта навлари ҳам, пахта териш машиналарининг маркалари ҳам кўп. Дуэн Виллзга қарашли пахта териш машинаси шпинделсиз яъни шамол кучи билан ҳосилни сўриб олишга мослашган бўлиб, унга джин аппарати ҳам ўрнатилган. Яъни машина бирайўла пахтани чигитидан ҳам ажратиб, тойлаб беради. Бу ерда пахта заводи ёки қабул пунктига ҳожат қолмайди. Фермер уни истаган харидорга сотиш ҳуқуқига эга. Бу мамлакатда ҳам фермерлар билан шартномалар тузилади ва ортиқча пахтани ҳеч ким қабул қилмайди.
Тан олиш керак, АҚШда пахта териш машиналари жуда қиммат. Шунинг учун айрим штатларда улар давлат томонидан олиб берилади. Бизникига ўхшаш муқобил трактор парклари ихтиёридаги машина гоҳида бир неча фермерга хизмат кўрсатиши мумкин.
АҚШда ерларни мелиорациялаш, ирригация хизматлари давлат томонидан бепул амалга оширилади. Лекин шунга қарамай аксар фермерлар ҳукуматдан норози бўлиб қолишлари менга ғалати бўлиб туюлганди.
Миссисипи штатидаги фермер Фред Баллард лалми ернинг ҳар гектаридан 22-23 центнердан ҳосил олади. Унинг таннархи жуда арзонга тушади. Фермер биринчи экиндан бўшаган майдонларга ғўзани зичлаб (90 сантиметрли қатор ораларига) экади ва тўласинча машинада териб олади. У пахтани қўлда теришни тасаввур қилиб ҳам кўролмайди.
Такрор айтамиз, бу фермерларнинг ота-бобоси ҳам фермер бўлишган ва йиллар давомида ишлари такомиллашган. Фақат ташкилий ишлар эмас, агротехника ҳам, иқтисодий омиллар ҳам мослаштирилган.
Бизда ҳам пахтачилик минг йиллик тарихларга эга. Чоризм ва шўролар даврида ҳам пахта базаси бўлиб келдик. Табиийки, бундан кейин ҳам бюджетимизнинг катта қисмини пахтадан келадиган даромад тўлдиради. Жаҳон бозорида пахтанинг товар сифатидаги салоҳияти ғалла, нефт, олтин билан тенг туради. Аммо шуларнинг барига қарамай, пахта сиёсати, деган маъшум кўланканинг пайдо бўлиши ортга қайтишдан ўзга нарса эмас!
Шу йил октябр ойида Бухорода бўлганимда шаҳардаги дўконлар ва ҳатто бозорлар берк эканлигини кўрдим ва ўша кўланкага гувоҳ бўлдим. Ваҳоланки, барча бозорчи ва дўкончилар мавсум давомида атиги битта машина юмушини бажаришолмайди.
Пахтачилигимизда тағин социалистик хўжасизликка қайтишга йўл қўймаслик керак! Жойларда пахта сотиш шартномасини бажариш биринчи талабга айланиб, унинг таннархи, сифати эътибордан четда қолаябди. Иқтисодий жиҳатдан фойда бермайдиган ҳосил кимга керак, дейдиган мард топилмайди. Республикамизда пахта сотиш шартномалари бажарилгандан кейин ҳам талай вилоятларда шаҳарликларни кунлик олиб чиқиш давом этди ва бунинг зарари озмунча эмасди!
Тошкентда янги типдаги пахта териш машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилиши кечиктириб бўлмайдиган заруратдир. Дастлабки пайтларда ҳар бир туманга бир-иккитадан машина берилар ва шу тариқа иш йўлга қўйилар деб умид қиламан.
Бу борада шахсан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг мулоҳазаларини билмоқчи эдим.

ФОЖИА

Posted by admin

Ushbu kitobda inson istiroblari va ichki kechilmalari qalamga olinadi. Voqealar bizning kunlarda sodir bo’lgan.Hikoyalar sizni loqayd qoldirmaydi deb o’ylaymiz

Saqlab olish

ЎРХАН ПАМУК САБОҚЛАРИ

Posted by admin

 

Миллат бир умр даҳога интиқ ва интизор бўлиб яшайди. Боиси: унинг сиймосида асрий орзу умидларини рўёбга чиқарадиган нажоткорни, афсонавий Рустами достонни ёки Бахт қушини кўради. Аммо яратганнинг инояти билан шундай ашраф сиймо ташриф буюрганда, раият ҳам, ҳукумат ҳам уни тушунмай, зиддият ва зуғумлар юзага келади. Оқибатда даҳонинг  ҳаёти ҳам дўзахга айланади. Бундай пайтда  Антон Чеховнинг: “ Даҳолар билан жиннилар бир-бирларига яқин туришади”, деган гапи ёдга тушади. Сабаби: уларнинг иккаласи ҳам ўзга олам одамларидир.

   2005 йили Туркия ҳукумати асримизнинг буюк ёзувчиси Нобел мукофоти лауреати Ўрхан Памук ( туркчасига Орhaп Рамук)ни миллат сотқини деб айблагани ва халқаро судга берганлиги, турк жамоатчилигининг бир қисми ҳам бу ҳолни қўллаб-қувватлагани фикримизнинг далили бўлаолади. Бунга сабаб бўлган ҳол эса ёзувчининг Швейцария газетасига берган интервюси бўлиб,  унда: “Туркияда 30 минг курд ва миллион арманининг қони тўкилган” дегани эди.  Орага Евросоюз раҳбарлари, Габриель Гарсиа Маркес, Умберти Эко сингари номдор ёзувчиларнинг аралашлари туфайлигина Ўрхан Памук қамоққа тушмади, аммо бир неча йил АҚШга бориб яшашга мажбур бўлди.

Ўрхан Памук сайтига кириб ( ёзувчининг сайти жуда бой, унда аксар асарларидан ташқари таржимаи ҳол, кўплаб тақризлар, мулоҳазалар ўрин олган).   Мен  дастлаб рус тилига таржима қилинган “Қора китоб” романини  танладим.

Аввало шуни таъкидлаш кераки, Ўрхан Памук асарлари Европа ва Ғарбдаги қирқдан ортиқ мамлакат тилларига таржима қилинган ва миллионлаб нусхаларда қайта-қайта чоп этилмоқда. Мазкур мамлакатларда ТВ ва Интернет жуда тараққий этган, бунинг устига улар сайр-саёҳатни, кўнгилочар тадбирларни хуш куришади. Вақт – пул ҳисобланадиган ва рақобат кучайган бундай юртларда Памук романларини талашиб-тортишиб ўқишаётган экан, демак у ўлкан истеъдод соҳиби, назаркарда инсон!   Адабиётшунослар бу ёзувчи адабиёт ўзанини янги йўналишга буриб юборганлиги, кўплаб ёш ижодкорларни  эргаштираолганини ёзишмоқда.

Шуниси ғалатики,“Қора китоб” романини принтердан чиқариб, ҳийла қўлласангиз, яъни ман-ман деган танқидчига янги роман ёзганингизни айтиб,  фикрини сўрасангиз ва бунга эришсангиз, натижа ғалати бўлишига ишонаман. Назаримда танқидчи дўстингиз,  асар бадиийликдан узоқлигини, ибратли ғоя,  салбий ижобий персонажлар, сюжет чизиғи, табиат манзаралари, авторнинг  позицияси, мақсади, ечим ва яна алланима балолар йўқлигини қаторлаштиради. Дарҳақиқат, “Қора китоб”да бу нарсалар ўта нисбий. Бундай пайтда ўйлаб қоласан – биз шўролар даврида  тарбия топган авлоднинг бадиийлик ва адабиёт ҳақидаги тасаввурларимиз эскирмадимикин,  кўникма ҳосил қилган қолиплар синиб кетмадимикин? Кўпчилигимиз Габриел Гарсиа Маркес, Пауло Коэлью ва жаҳон тан олган қатор адибларнинг ўзбекчана таржима қилинган асарларини ҳам иштиёқ билан ўқимадик. Адабиёт ҳақидаги догма қарашларимиз бунга халақит берган бўлса ажаб эмас.

Ёзувчининг бир неча асарлари  Миразиз Аъзам   таржимасида “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинди. Аммо кўпчилик, шу жумладан бизнинг тенгдошлар ҳам  ундан бехабар қолишди., аниқроғи, чайнашга эринишди. Журнал  Бош муҳарирри Мирпўлат Мирзо бу ҳақда куйиниб гапиргани ёдимда. “Китобхонларимиз лоқайд, беҳафсала. Меҳнат қилишни исташмайди.”

Аслида китоб ўқиш – меҳнат. Бизнинг авлод бугунги дунё адабиёти нари турсин, тенгдошлар, ёш ижодкорлардан ҳам ажралиб қолаётганга ўхшайди. Ёшларнинг, айниқса нодавлат газеталарда босилаётган асарларига нописандлик билан қараймиз. Савияси баланд бўлмаса ҳамки уларнинг ўзига яраша ўқувчиси борлигини ва бу энг муҳим омил эканлигини тан олмаймиз. Энг зарури, улар ёш, асардан-асарга ўсиш, шу билан бирга  ўз ўқувчисини  ҳам  билими, дунёқарашини ошириб бориш имконига эга.

 Шуниси ғалатики, улар ҳам бизга қандайдир киноя билан  қарайдиган, асарларимизни деярли ўқимайдиган бўлиб боришаябди.

 Бу ажралиш эмасми ахир? Назаримда адабиётимизга ташриф буюрадиган истеъдод ёки даҳо айнан ана шу қатламдан чиқиши мумкин. Улар ёзаётган ва биз нописанд бўлган асарлар ўзининг детектив характери, аллақандай илоҳий арвоҳлар, тушлар, криминал ҳолатлар билан бугунги дунё адабиётига яқин туради. Бугун Европа ва Америка қитъасида  айнан ана шу руҳдаги асарларни ўқишаябди. Бу ёшларнинг бошини силаб туришимиз шарт. Олам ўзгарди. Ўзгача олам эса ҳамиша ўзгача оламни вужудга келтирган. Тўғри, улар ҳам бизга ўхшаб китоб ўқишмаябди. Аммо мен билган ёш ижодкорлар Интернетни дўст тутишади. Зеро бугун китоблар ҳам сайтларга кўчаябди ва уларни компютердан топиб ўқиш анча ўнғай ҳам. Истасангиз, ҳатто қўл телефонингиз воситасида  жаҳон адабиёти билан танишиб боришингиз мумкин бўлиб қолди.

Тағин: шўролар даврининг ҳатто сўнгги  йилларида ҳам адабиётга кириб келганларнинг ўртача ёши бугун олтмишнинг нари берисига бориб қолди. Биз Абдулла Қодирий, Чингиз Айтматов, Абдулла Қаҳҳорларнинг  шавқовар китобларини ўқиб, қўлга қалам олганмиз. Асар завқ-у шавқ билан ўқилса, бош устига, аммо ҳамма китоб ҳам осон ҳазм бўлавермайди. Ҳатто Достоевский, Лев Толстой асарларини ўқиш, уларнинг мағзига сингиш учун андак сабру бардош, меҳнат талаб қилинади.

Олтмиш ёшнинг нари-берисида киши руҳиятида эса талай ўзгаришлар содир бўлиши табиий. Киши бой берилган имкониятлар, йўл қўйилган хатоларидан надомат чекади, ҳаёт ва адабиётга бўлган аввалги ташналик, иштиёқ сусаяди. Ногаҳоний нохушликлар, муаммолар, бетобликлар сабаб бўлиб  инсон бот-бот ўлим ҳақида ўйлайдиган бўлади.

Зеро “Қора китоб”да ҳам инсоннинг ана ёшдаги ҳолатлари чуқур тадқиқ қилинади. Талай танқидчилар уни “ Минг бир кеча”га ўхшатишди. Мен эса Шарқ ва Ғарб адабиётининг мукаммал пайванди, уйғунлигини кўрдим ва муалифнинг энг катта ютуғи ана шу омил деган фикрга келдим. Асарда психологик таҳлил, образлилик билан бирга детектив жанрнинг усталик билан қориштирилганлиги, бир чимдимдан экзотика, жилла криминал, фантастиканинг мавжудлиги, ўрни келганда ҳужжатли фактлардан устакорлик билан фойдаланганлиги бугунги серташвиш китобхонни  ушлаб туриш  вазифасини ўтайди.

 Китобдан ҳам ким ўз излаганини топади. Шахсан менга бош қаҳрамонлардан бири публицист ёзувчи Желалнинг  ҳаёти, изланишлари, изтироблари жуда таниш, қадрдон ва ашрафона бўлиб туюлди. Шунингдек,  Истамбул шаҳрининг ранго ранг манзаралари худди кино лентасидан жонли қилиб яратилганлиги эътиборга молик.  Асосан “Миллият” газетасига публицистик мақолалар ёзадиган Желалнинг кекса ота-онаси ўз вақтида жамиятда баланд мавқега эга бўлишган.  Ёзувчи уларни шундай тасвирлайдики, беихтиёр русларнинг: “ Старост не радость ( Кексалик бахтиёрлик эмас), деган мақоли ёдга тушади. Уларнинг иккаласи ҳам тамаки чекади ва йўтал тутиб қолганда, чекишни ташламагани учун бир-бирини койишга тушади. Ота  ҳар тонг газетани интиқлик билан кутади ва Желал ҳукуматни танқид қилиб қўймадимикин деб хавотир тортади, бунинг оқибати нохуш бўлишидан чўчийди. Ўғли эса ўз билганидан қолмайди. У диктатни ҳазм қилолмайди.

Бу ҳол каминага жуда таниш. Бундан ўттиз йиллар чамаси муқаддам вилоят газетасида ишлаганимда, раҳматли онам  бот-бот хавотир аралаш огоҳлантирардилар. “ Мабодо катталарни танқид қилма. Уларнинг қўли узун. Сенинг ортингда одаминг йўқ.” Мен эса нопок амалдорларнинг жиғига тегиш, иштаҳасини бўғишни хуш кўрардим.

Худди шу ўринда ўйлаб қоласан. Нега  ижод аҳли ҳамма қатори шукур қилиб яшайвермайди, андак ноҳақлик, адолатсизликка қарши исён кўтаради. Нечун Машраб арбобларни мазах қилди, Беҳбудий чўчимай : “Болшевиклар партияси мусулмон учун зарарли” деб ёзди, Абдулла Қаҳҳор: “Мен партиянинг солдати эмасман”деди. Ҳа, ҳақиқий адабиёт асрлар давомида  мухолиф сифатида зулм ва истибдодга қарши курашиб келди, инсон эркинлиги, идеал ҳаёт учун жонини аямади.

Памук қаҳрамонларидан бири Ғолиб бир замонлар анча ном чиқарган, эндиликда кексайиб қолган   журналистлар даврасига тушиб қолади. Ёшликда экстремист, кексаликда компромис бўлмаган киши нормал инсон эмас, деб ўқиган эдим қаердадир. Кекса қаламкашлар эса кексаликда ҳам компромис эмас, улар ҳамма нарса инсон учун, унинг устиворлиги, саодати учун деб билишади ва бу борадаги норозиликларини яширишмайди.  Ғолиб уларнинг ибратли фикрларини қоғозга туширишга шошилади.

 “Ёзаётганингни самимийлигига аввал ўзинг ишон”

“Ўз шахсий мақол, матал, афоризмларингни ярат”

 “Ҳақиқий эътиқодинг бўлмаса ҳам ўқувчига буни сезиб қолмаслиги керак”

 “Устунликка эришишга ишонганингдагина баҳсга кириш.”

“ Ҳар бир чиқишинг Шаҳризода эртакларидай бетакрор бўлсин.”

 “Ўқувчининг хатини жавобсиз қолдирма, агар у ёзмаса ўзинг мактуб йўлла ва кейин  жавоб  қайтар.”

 “Аллақандай муҳим сирдан воқиф одамдай тут ўзингни.”

“ Шундай кишилар билан танишгинки, оламдан ўтганларидан кейин ҳам улар ҳақида қалам тебратиш мумкин бўлсин.”

“Озроқ, аммо қониқиш билан ўқи”

 Бу кекса  журналистлар Жалолиддин Румий номини такрор такрор тилга олишади ва ундан сабоқ олишни тайинлашади. Уларнинг суҳбатига қулоқ тутиб шундай хулосага келади киши: ошкоралик жумракларини катта кичик раҳбарлар ҳам, халқ ҳам очолмайди. Уни зиёлилар, айниқса журналист ва ёзувчилар резбама-резба очишлари шарт. Акс ҳолда қурғоқчилик  бўлиши, эркин фикр, демократия куртаклари қовжираши табиий.

 

  Ўтган галдаги мақоламизда: цензура тагатилиб, айрим жойларда  мауассис, бош муҳарир ва муҳарирдан иборат уч темир эшик пайдо бўлганини, уларнинг бири маблағидан, иккинчиси курсисидан ва учинчиси арзимас маошидан ажралишдан чўчиб, эркин фикр ва ошкоралик куртакларини аёвсиз чилпишини айтган эдик. Энг ёмони шуки, ана шу тоифадагилар ўз ожизликлари ва қўрқоқликларини  юқори раҳбар ташкилотлар зиммасига тўнкаш ҳаракатида бўладилар. “Фожиа” деб номланган ҳикоялар тўпламимни бир неча журнал ва нашриётларга тавсия этдим. Уларнинг айримлари кўрсатгич бармоғини юқори кўтариб сирлигини шивирлашдан нарига ўтишмади. Ҳарқалай китобни озроқ нусхада бўлсада нашр қиладиган жўмардлар топилди ва ўқувчилар веб сайтим ( www. ociti.ru )   орқали улар билан танишишларини жуда ҳам истар эдим.

  “Энг муҳими, ўзлигингни топ ва ўзлигинг билан бўл! Ҳаммага ўхшаб яшайдигапн бўлсанг, яшашнинг нима кераги бор”, дейди қаҳрамонлардан бири ва бу ақида ғанидир,эскирмасдир.                           

Бот-бот қулоғимизга экологик хавфли ҳудуд, деган ибора чалиниб туради. Унинг мазмун, моҳиятини эса ҳамиша ҳам чақиб кўравермаймиз. “Қора китоб” романида Желалнинг  “Босфор қуриб қолса” деган мақола ёзгани тасвирланади. Муллифга эса сув сатҳи пасаяётганлигини бир оддий балиқчи айтади. Мақола катта шов-шувга сабаб бўлади. Одамлар ҳушёр тортадилар. Агар  сув қуриса,  балчиқ ҳидига тоқат қилиб бўлмаслиги, чивин, пашшалар кўпайиб шаҳар экологик хавфли ҳудудга айланиши ва бу ерда яшаб бўлмаслиги бағоят ишонарли ёзилганлиги сабабли кўпчиликда хавотир пайдо бўлади. Уч минг йиллик тарихга эга бўлган собиқ Константинополда ( Маҳмуд11  1453 йили уни забт этиб шаҳарни Ислам бул, деб атайди.  Кейинчалик  Истанбул бўлиб кетган)  ҳаёт тўхтаб қолиши  ваҳимали бўлиб туюлади. Кейин текшириб кўришса, Босфор суви ҳақиқатан ҳам камаяётганлиги аён бўлади.

Хуш, бу- ку Истанбул, агар  халқ эҳтиёт бўлмаса ва бутун мамлакат экологик хавфли ҳудудга айланиб қолса, бошқа борадиган жойимиз йўқ-ку деган савол юзага келади.

Талаффузимизда экологик хавфли ҳудуд деган ибора йўқ эди. Эндиликда эса халқаро ташкилотлар томонидан Чернобил, Семипалатинск, Орол буйи ҳудудлари экологик хавфли ҳудуд деб эълон қилинди.

Оролнинг қуриши ва бу ердаги экологик ҳолат ҳақида кўп гапирилди. Бу нохуш ҳолга кўпроқ  Москванинг пахтага бўлган очофат иштаҳаси сабаб бўлганлиги сир эмас.  Лекин бу фожиага  республикамизнинг ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида ишлаган  катта кичик раҳбарлари ва  ижодкорлари яъни биз ҳам айбдормиз. Тўғри, ошкоралик жумраклари берк эди, ҳамду санодан башқасини гапириб бўлмасди. Чингиз Айтматов таъбири билан айтганда, инсонга, инсон боласига қулоқ солмайдиган, қулоқ солишни истамайдиган замон эди. Тан олиш керак, жўмард одамлар топилди ва бошини кундага қўйиб бўлса ҳам гапиришди, аммо афсуски, улар жуда озчилик эдилар.

 Ўйлаб кўрсам, табиатга ҳеч қайси авлод биздай  кўп зуғум ўтказмаган, катта зарар етказмаган экан.

 Мен келажак авлоднинг оёғига бош қўйиб тавба тазарру қилишга тайёрман!

  Аслида, бандасининг энг катта гуноҳи – ўз хатосини такрорлаб туришдир.  Виждонимиз билан яккама-якка қолганда ўйлаб кўрайлик: биз ўша хатоларни такрорлаб қўймаябмизми?   Талай туманларда тупроқларимизнинг шўрланиш даражаси ошаябди, ерости сувларимиз яроқсиз ҳолга келаябди. Лекин табиатни муҳофаза қилиш қумитасининг хавотирли ва кескин овози эшитилмайди, Экосан жамғармаси собиқ раҳбарлари ҳақида нохуш гаплар кезиб юрибди, Экология харакати ҳаракатга келгани йўқ, биз журналист, ёзувчилар эса ҳамду сано билан бандмиз. Дилимизда: Ўзбекистон экологик хавфли ҳудудга айланиб қолса, бошқа борадиган жойимиз борми, деган  ваҳимали савол  йўқ ва йўқ.

 Ҳар қандай дин ва мафкура фуқарони  шукроналикка  даъват этади.  Инсон эса бир лаҳзалик шукур қилади, аммо Нитше айтганидек “мамнунвой банда”га айланиб қолмайди. Ўзига анчайин тинч, фаровон оила аъзолари билан гаплашиб кўринг, улар алланималардан қониқишмаганини яширишмайди, иқтисоди бой, демократик мамлакатларда ҳам одамлар ўз норозиликларини намоён қилиб кўчага чиқадилар. Бу – табиий ҳол. Чунки, нсоннинг талаб, эҳтиёжи ҳар қандай тараққиётдан  олдинлаб кетади. Аслида  жамиятни ҳаракатга келтирадиган  локомотив  ҳам ана шу кучдир.

 “Қора китоб”ни ўқиганингизда, бунга тағин бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Асардаги қаҳрамонлар, айниқса жамиятдаги бюрократлик, тўрачилик, сансоларлик, қоғозбозликдан безганликлари сезилиб туради. Бу нохуш ҳолатлар, охир-оқибат одамларнинг тузумдан, ҳукуматдан норозиликларига сабаб бўлишига урғу берилади.

Тан олиш керак, бу борада бизда ҳам қилинадиган ишлар оз эмас. Кўпгина амалдорлар халқдан четлашиб қолган. Сўнгги пайтларда талай раҳбарларнинг эшиклари олдида уч қаватли тўсиқ пайдо бўлди. Оддий ўқитувчи, врач ёки инженернинг шаҳар, вилоят ҳокими, уларнинг ўринбосарларига киришини эндиликда тасаввур қилиб бўлмайди. Эшикка яқинлашмасингизданоқ биринчи милиционер йўлингизни тўсади, кейин тағин бир милиционер. Бошлиқнинг ёрдамчиси эса сизни ичкарига киритмаслик учун ҳамма чораларни кўради. Анча-мунча раҳбарларнинг қабул кунлари хўжа кўрсин учун ёзиб қўйилади.

   Беҳбудий билан Памукнинг муштарак томонлари анчагина. Улар  ўз замонасининг йўлчи юлдузи бўлишди ва ижод аҳлини ўз ортларидан эргаштиришди, адабиётда турғунлик рўй берганда, уни янги ўзанга буриб юборишди..

 “ Қора китоб”дан ташқари, “Қор” романи, публицистик мақолалари, турли тақризлар, муктубларни ўқиб, Ўрхан Памук дарҳақиқат истеъдод соҳиби эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Ёзувчи яқинда Москвада бўлди, мухлислар уни катта тантаналар билан  пешвоз олишди. Мен эса уни Ўзбекистонга ҳам таклиф этилишидан умидвор бўлиб қолдим.

 Лекин…

Бўғзимга тиқилиб келаётган бир ҳайқириққа қулоқ тутинг! Чингиз Айтматов…Чингиз оғамнинг овози (жойи жаннатда бўлсин) ундан кўра жилла бўлса ҳам ёқимлироқ, жаранглироқ, кучлироқ эди!!!

 Қолган гаплар Нобел мукофотини тақдим  этадиган ҳайъат виждонига ҳавола!                                                        

 

                                                           Нусрат РАҲМАТ

АДАБИЙ ОРЗУЛАР ОҒУШИДА

Posted by admin

 

    Ёзувчи ватан байроғини ҳар қандай спортчидан баландроқ, давомлироқ кўтариши мумкин. Шундай бўлиб келган ҳам!

Яқинда Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган йиғилишда тўпланганларнинг аксари шундай фикрга келди, десам адашмаган бўламан. Адабиётга кўрсатиладиган ғамхўрлик маънавиятга, келажакка кўрсатилган ғамхўрлик эканлиги нотиқлар нутқида бот-бот  такрорланди.

 Аслида адабиётга кўрсатиладиган энг катта кўмак  унга эркинлик бериш, қанотини қирқмасликдир. Ҳақиқий адабиётнинг шавкати ва қисмати шундаки, у бир умр ўз замонасига мухолиф бўлган ва шу сабаб унинг энг пешқадам қаламкашлари йўқ қилинган. Машраб, Беҳбудий, Қодирий, Чўлпон сингари  не-не оташнафас истеъдодлар яшашганда адабий хазинамиз нақадар бойиган бўларди.

СССР қулагандан кейин унга тобе бўлиб келган барча республикаларда, шу жумладан бизда ҳам адабиёт гуриллаб тараққий  этиш ўрнига дебсиниб қолди. Бунинг боиси шундаки, адабиёт газетадан фарқли ўлароқ, янги муҳитга тез мослашолмайди, воқеа, жараёнларни синтезлаш учун вақт керак бўлади. Муқаддас жой эса бўш турмайди, у ерда турли туман алафлар ўсиши табиий.

Адабиёт ҳам  инсонга ўхшаш. У гоҳида баланд парвозлар қилади, гоҳида омад унга чап қўлини чўзади. ХХ асрнинг ўттизинчи йилларида ҳам ҳақиқий ижодга, шу жумладан мумтоз адабиётга нафратомуз бир муносабат пайдо  бўлганлигини биламиз. Халқнинг асрий дурдоналари бўлган ноёб асарлар зарарли деб эълон қилинган, йўқотилган. Унинг ўрнини коллективлаштиришнинг афзаллигига бахшида асарлар эгаллаган. Йиллар ўтиб, тағин мумтоз адабиётга талаб ошаборган. Чунки ҳақиқий адабиётни ўқиш ва уқиш учун инсон ижтимоий-иқтисодий зилзилалардан холи бўлиши ҳам керак.

“Даракчи” газетасининг 2004 йил 5 август сонида шундай деб ёзган эканман.           …” Янги адабиёт бугун-эрта эшик қоқади. Назаримда яқин вақтда адабиётимизга ёш бир даҳо кириб келади. У ҳар йили ўнлаб ўткир сюжетли роман, қисса, телесценарий, шеърлар ва янгидан-янги жанрларда муъжизавий асарлар битади. Унинг китобларини ўзимизда ва чет элда юз минглаб нусхаларда чоп этишади ҳамда қўлма-қўл бўлиб кетади. Йўқ, бу менинг хом хаёлим, ҳавойи орзуларим эмас, тарихий зарурат, ижтимоий қонуниятдир. Адабиёт тарихига назар солинг: энг оғир дамларда, Аллоҳнинг  иродаси билан Алишер Навоий, Огаҳий,  Қодирий, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповлар ташриф буюриб, адабиётимизни ашраф чўққиларга кўтардилар, биз биримиз уларнинг ортидан эргашдик.”

Бу табаррук ташрифдан ҳали ҳам умидимни узганим йўқ. Ана шу жараённи тезлаштириш учун эса истеъдодли ёшларни бугун адабиёт байроғини баланд кўтариб турган АҚШ, Япония, Франция, Туркия мамлакатларига юбориш керак деб ҳисоблайман. Биз ҳатто боксчиларни ҳам  тараққий этган мамлакатларга юбораябмиз-ку. Бу ўринда шуни эслатиб ўтиш жоизки, Туркия адабиётига ана шундай навқирон даҳо кириб келди. Унинг номи Урхан Памук. Бу йигит туркий халқлар вакиллари орасидан биринчи бўлиб, 2006 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди. Унинг асарлари айни пайтда  қирқдан ортиқ мамлакатда таржима қилинган. Янги истеъдод билан дўст турк халқини чин қалбдан табриклагиси келади кишининг.  Урхан Памук ҳам бир неча йил умрини АҚШда ўтказганлигини эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмас.

Шуни унутмаслик керакки, истеъдод эгаси кўп ҳолларда қусурсиз бўлмайди. Буни тушуниш, кечиришга тўғри келади. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам, рус мақолида айтилганидек, сувга чўкаётганни қутқариш унинг ўз қўлида.

Дарҳақиқат, вазият ижодкор олдида қатор муҳим вазифаларни кўндаланг қилиб қўяди. Мазкур йиғилишда қайта-қайта таъкидланганидек, энг аввало қалам аҳлининг ўзи фаол бўлиши, фуқаролик позициясини намоён қилиши шарт. Газета журналларимиз кўп. Аммо уларнинг саҳифаларида ёзувчи, шоирларнинг номларини камдан-кам учратамиз. Энг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни айнан улар кўтариб чиқишлари керак эмасми?!  Беҳбудий, Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Асқад Мухтор энг  аввало ҳозиржавоб публицистлар эдилар.  Ўша пайтдаги гезета журналларни варақласангиз, бу устозлар турли  мавзуларга бағишланган очерк, мақолалар ёзганликларига гувоҳ бўласиз. Публицистика ҳаётни ўрганиш учун ҳам ўзига хос мактабдир. Наҳотки бугун ёзувчи, шоирнинг тинчлиги олган муаммолар бўлмаса.

Бу ўринда айрим қаламкаш дўстлардан гилаласам, мени тўғри тушунишар деб ўйлайман. Сўнгги йилларда  “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳамда “Ҳуррият” газеталари саҳифаларида қатор ижодкорларга у ёки бу мавзудаги очиқ хатларим эълон қилинди. Раҳматли Шукур Холмирзаевга битилган мактуб янги адабиёт муаммолари, Дадахон Нурийга табиат муҳофазаси, Иброҳим Ғафуровга Нитшенинг ижоди,  унинг  таржимаси, Хуршид Давронга   сайт очиш ва Интернетдан фойдаланиш муаммоларига бағишланганди. Худо ҳақи, бу мактубларни куйиб-пишиб, анчайин жонсўзлик билан ёзгандим. Тўғри Шукур Холмирзаеқ сим қоқиб,  адабиёт газетасига жавоб хати ёзаётганини  маълум қилганди. Аммо шу орада операция бўлди, соғлиги ёмонлашди   ва бунга улгуролмади. Қолган дўстлар эса телефон қилишни ҳам эп кўришмади. Сен салом берсанг-у алик олишмаса, камситилгандай сезаркансан ўзингни.

Ёдингизда бўлса бир вақтлар газетада  Шукур Холмирзаевнинг “Адабиёт ўладими” деган мақоласи босилиб, қизғин муҳокама қилинганди.  Бу борада менинг фикрим шундай: агар адабиёт курашмаса, у  муқаррар нобуд бўлади. Буни табиатнинг яшаш учун кураш қонуни, дейишади.  Ҳар қандай тирик организм сингари ижтимоий субъект ҳам яшаш учун курашишга мажбур. Адабиёт инсон ахлоқи, маънавияти ва Конституцияга зид бўлган ҳар қандай иллатга қарши курашиш миссияси билан келган. Шунингдек у ўз йўлидаги ғовлар билан ҳам яккама-якка жангга чиққан.

  Талай газета, журнал, нашриётлар мутасаддилари дилида ўша шўролар давридан қолган қўрқув вируслари ҳамон турганга ўхшайди. Цензура йўқолиб, айрим жойларда уч бошли илон пайдо бўлгангандай. Булар – муассис, бош муҳаррир ва муҳаррир. Уларнинг бири  сармоясидан, иккинчиси курсисидан, учинчиси арзимаган маошидан қўрқиб, ҳарқандай эркин фикр, ошкоралик куртакларини чилпишдан тойишмайди.

Қуруқ бўлмаслиги учун биргина мисол келтирмоқчиман. “Фожиа” ва “Нохуш хаёллар” деб номланган ҳикояларимни  журнал ( Шарқ юлдузи) ҳам, нашриёт                      ( Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи) ҳам: қалтис, воқеа мунгли, деб қайтаришди.  Ҳар икки жойда ҳам кўрсатгич бармоқларини  юқори кўтариб сирлигина ишора қилишди. Мен эса ҳамон бу даволарга қўшилганим йўқ ва муҳтарам ўқувчилар уни сайтимдан ўқиб, фикр билдиришларини  жуда-жуда истаб қолардим.

 Шу муносабат билан тағин бир мулоҳазани айтмоқчиман. Шўролар даврида ва ундан олдин ҳам замонасозлик руҳидаги ҳамду сано  асарлар озмунча ёзилмаган. Бугун эса  улар ҳеч кимга керак эмас! Одамларнинг изтироблари, ноҳақликларга қарши курашлари акс этган асарларигина яшаб қолдики, бунга мисол келтириш ортиқчадир.

 Йиғилишда ҳар бир ижодкорнинг  ўз сайти бўлиши таъкидланди. Бугунги кунда у зарурдан зарурдир. Тасаввур қилинг, сиз бугун битган асарни шу соатнинг ўзида ер шарининг исталган қитъасида ўқишлари мумкин бўлади. Америка ёки Ҳиндистондаги ўзбек  китобингизни қўлга киритолмайди, аммо сайтингизни варақлаш имконига эга. Ёки фараз қилайлик, сиз ўтган йил Нобел мукофотига сазовор бўлган француз Жан – Мари Гюстав Лаклехзио ижоди билан ёхуд Габриель Гарсиа Маркеснинг янги асарлари билан танишмоқчисиз. Марҳамат, “сичқонча”нинг елкасини силашни ўрганинг, бари муҳайё бўлади. Хуллас, компьютер ва Интернет хислатларини бирма-бир санасам,  жуда кўп вақт керак.

Йиғилишда танқидчи Умарали Норматов кўплаб зўр асарлар яратилаётганлиги аммо бошқалар сингари ёзувчилар ҳам  ўқимай  қўйишганини танқид қилди.  Аслида эса адабий танқид худди ана шунинг сабабларини тадқиқ қилиши  керак эди. Бугун сабабинигина эмас,  сабабининг сабабини очиб ташлаш керак. Бу борада ўзим микротадқиқотлар ўтказганман  ва  одамларнинг китоб ўқимай қўйганига икки буюм… сабабчи,  деган хулосага келганман. Майли, бу ҳақда кейин…

  Аввал “зўр” асарлар ҳақида, Афсуски, бундай асарлар деярли яратилмаябди. Аслида кучли асарни тарғиб-у ташвиқ қилишга  ҳожат ҳам қолмайди. Уни ўқиган киши эҳтиросларини жиловлолмай, атрофдагиларга тавсия қилади ва шу тариқа асар тилга тушади. Биз турли даврларда ёзилган  Мирзакалон Исмоилийнинг “ Фарғона тонг отгунча”, Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни”  Тоҳир Малик “Шайтанати”нинг биринчи китоби талашиб – тортишиб ўқилганини, улар  бозорга чиққанини, бир неча баробар қиммат сотилганини биламиз. Бу рўйхатга Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров романларини ҳам киритиш мумкин.Чунки бу китоблар том маънода зўр эди. Ҳозир бадиий асарга бўлган талаб нисбатан  чандон устун. Чунки бу – рақобатлар замони. Ҳар қандай китобхоннинг ўқишига монелик қиладиган ва мен юқорида  тилга олган икки буюм пайдо бўлди. Бунинг биринчиси ТВнинг пульти, иккинчиси компьютернинг  “сичқончаси”дир. Эндиликда сиз диванда ястаниб ўтирган ҳолда юзлаб!!! ҳа, юзлаб каналларни  томоша қилиш имконига эгасиз. Баҳри уммондаги акулалар ҳаётими, оғир вазнли боксчилар курашими, оташин муҳаббатми, дунё воқеаларими, футболми… Компьютер эса ундан ҳам мароқлироқ. Шайтонга эрк бериб, “танишув” деган сайтга кириб қолсангиз, не-не нозанинлар сизга кўз сузиб, иштибоҳ билан пичирлайверади ва  алламаҳалгача улар қуршовида қолиб кетасиз. Бу муъжизавий экрандан истаган хонандани тинглашингиз, ҳоҳлаган кино ёки спектаклни  кўришингиз мумкин. Бунинг устига хусусий сайт ёки блогингиз бўлса, шавқовар юмушларингиз тағин ҳам ошиб кетади.

Назаримда биз ёзаётган  бадиий асарларда  умумий қусурлар анчагина. Шўролар даврига нисбатан зўрма-зўраки ва ясама нафратангезлик, сўз қашшоқлиги, гуманистик ғоялардан чекиниш, воқеанавислик, адабиётнинг фош қилиш қудратини ишга солмаслик, ўзбек тилини   яхши билмаслик, миллий ғурур билан миллий маҳдудликни, дин билан хурофотни фарқламаслик… Булар бари мен айтган қусурларнинг бир қисми, холос. Вақт пулга айланган замонда ўзини билган киши бундай китобларни ўқимайди ва тўғри қилади. Бугун адабиётга хизматкорлар (менга ўхшаш) эмас, ҳақиқий хўжайинлар керак!

 Ижод аҳли бошқалардан кам ўқиябди, десам ажабланманг.  Кузатишимча, китобхонлар  рўйхатида ёзувчи ва шоир қоровул,  сотувчи,  асаларичи, бемор, сайёҳдан ҳам  кейинда турар экан.  Аммо масаланинг тағин бир томони бор: ёзувчи қоровул ва сотувчи ўқийдиган матоларга вақт сарфлаши шарт эмас.  Аммо у  жаҳон адабиётидан бехабар қолса, Интернетга кириб турмаса,  ойлаб бирор нимарса қораламаса ва энг муҳими курашмаса омад ҳам унинг манзилини ёддан чиқариб юборади.

Бугун ижодкор фақат ёзишнимас, ўчиришни, дилга ўтиришмаган саҳифалардан воз кечишни ҳам билиши шарт!

Бу борада бошимдан ўтган бир жараён ҳақида гапирмоқчиман. Бундан ўн йиллар муқаддам жадидлар, аниқроғи Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти фикру зикримни чулғаб олди. Беихтиёр у кишининг асарларини ўқишга киришдим. Шу билан бирга жадидлар сардорининг   шаҳримизда яшайдиган авлодлари, жадидшунослар билан  яқинлашдим. Ва Беҳбудий тўғрисида роман қоралашга киришдим. Менинг энг катта хатом эса бу ҳақда мақтаниб қўйганим бўлганлигини кейин фаҳмладим.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ишлаб юрган пайтларимда устоз Асқад Мухторга радио мухбири шундай савол берганига гувоҳ бўлганман.   “Янги роман ёзаётган экансиз деб эшитдим.”  “ Роман ёзаябман,  дейишга журъат этолмайман” деб жавоб берганди у киши. Бу жавоб менга сабоқ бўлмаганидан  ҳамон надомат чекаман. Асарни қарийб тугатиш арафасида бир ҳақиқатни англаб қолдим яъни китобхон менинг романимни ўқигандан кўра Беҳбудий ҳазратларининг Самарқанддан Маккаи Мадинагача бўлган  саёҳат хотираларини ўқиса, кўпроқ маълумот ва маънавий озиқ олишига ишондим. Ва ёзганларимдан воз кечдим. Бугун тарихий шахслар ҳақида ёзилган талай асарлар ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин, деб ҳисоблайман.

Аммо драматургия ва публицистикамиз асосчиси руҳи олдида қарздор бўлиб қолиш ҳам гуноҳ эди. Самарқандда у кишига ҳайкал ўрнатиш ташаббуси билан чиққанман. Бунга туртки бўлган ҳолга эътиборингизни қаратмоқчиман. 2000 йилда ҳазрат  таваллудининг  125 йиллигини нишонлаш пайтида  даста-даста гуллар кўтариб келишди. Аммо уларни қўядиган қабр ҳам ҳайкал ҳам йўқ эди. Жадидлар сардорининг қавмлари сингари ўзимнинг ҳам хўрлигим келди.  Ўшанда мен ҳайкал тиклашга рухсат олиш учун аризам ва бошқа ҳужжатларни  аввал шаҳар, кейин вилоят ва пиравордида республикада кўриб тасдиқланиши кераклигини билмасдим. Шунинг учун ҳам  нақ бир йил югурганим, не-не жипириқ амалдорларга ялинганимни  эсласам ҳамон ўксиб кетаман. Ниҳоят ҳайкални шаҳар марказида эмас,  Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳовлисида  тиклашга рухсат берилди. Бу гал амалдорлар ёки ишбилармонларга маблағ сўраб бормадим. Харажатларни ўғилларим кўтаришди. Институт ректори А. Аминов чинакамига қўллаб-қувватлади ва ҳайкалтарош Эргашхон Қаҳҳоров устознинг  сўнгги фотосуратига қараб ҳайкални тайёрлади. 2006 йилнинг баҳорида уни очиш маросими бўлиб ўтди. Шундай кўп гуллар кўтариб келишдики… Ҳайкал пойида айнан гул қўйиш учун супача ясатгандим. Гуллар у ерга сиғмай кетди ва худди шу лаҳзада ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим.

Бу воқеага уч йил бўлди, аммо хотиним  бот-бот ўша ожизлигимни эслаб, ҳазил мутойиба қилади. Ҳар йил Беҳбудий туғилган куни ( 19 январ) бу ерга ижодкорлар тўпланадилар, ҳайкал пойига гуллар қўямиз, дуои фотиҳа қиламиз ва  янги адабиётимизга асос солган буюк зотни хотирлаганимиздан енгил тортамиз.

 Муҳтарам ўқувчи! Худо ҳақи, бу гапларни мақтаниш учун айтаётганим йўқ. Марказдан анчайин узоқда яшасам ҳамки, адабиётга бевосита ёки билвосита хизмат қилаётганимдан фахрлангим келди холос.

 Ёзувчилар уюшмасидаги йиғилишда  вилоятда яшайдиган ижодкорларга эътибор камлиги айтилди. Уларнинг республика телевидениси, нашриётлари ва газета журналларида,  адабий анжуманларда қатнашиш имконияти чекланганлиги ва энг муҳими, марказдаги дўстларнинг уларга нисбатан нописанд қарашлари танқид қилинди. Аслида, марказда яшайдиган истеъдодларнинг аксари вилоятлардан, аниқроғи узоқ қишлоқлардан келган кишилар. Бу ўринда фарангларнинг: шоирлар  қишлоқда туғилиб, Парижда ўлади, деган мақоли ёдга тушади. Ўзим вилоятда яшайман ва марказдан  меҳмон бўлиб келадиган шоир, ёзувчиларни кузатаман. Улар энг аввало ҳоким ёки бошқа бирор амалдорга учрашиш, унинг эътиборини қозониш ташвишида бўлишади. Бу ердаги ҳамкасблар эса ёдларидан чиқиб кетади. Шахсан мен ҳақиқий ижодкор билан амалдорнинг суҳбати самимий бўлишига ишонмайман. Бундай давраларда халқнинг кайфияти жуда яхшилиги, мазкур ҳудудда ободончилик ишлари авж олганлиги ва шунга ўхшаш ҳамду санолар такрорланиб туриши шарт. Хуллас, ҳар иккала томон ҳам рол ижро этишга мажбур.  Ҳақиқий ижодкор  кўпроқ одамларнинг ғам-ташвишлари, изтироблари, қолаверса мазкур вилоятдаги ижодкорлар, уларнинг янги асарлари  билан қизиқиши жоиз, деб биламан.. Бу ҳолатни кузатиб, бухоролик истеъдодли шоир  Самандар Воҳидовнинг “ Самолётда зилган шеър”и ёдга тушади.

 Бу дунё ажиб яралганда…

Юқоридан туриб қаралганда:

Тоғ – култепа,

 Дарё – энсиз камар,

Саҳро – тарам-тарам кафт,

Одамлар ғивир-ғивир чумоли –

Ёлғиз тирикчилик хаёли…

 Юқоридан туриб боқсанг оламга –

Шундай туюларкан одамга..

Бу дунёга бермоқ-чун баҳо

 Юқоридан кўз солма,

Бўлсанг ҳам даҳо!

Ҳарҳолда бир ҳақиқатни ёддан чиқармаслик керак.  Бир донишманд айтганидек, ижод аҳли нопок амалдорларни тиғ остига олмас экан, улар ижодкорларни оёқ остига олиши турган гап.  

Айрим қишлоқларимизга Оролнинг қисмати тушишидан хавотир тортади киши. Ёшлар  Россия ва Қозоғистонга иш излаб кетмоқдалар. Қишлоқларга бериладиган электр энергия, табиий газ миқдори йил сайин камайиб бораябди. Ичимлик суви, йўл муаммолари ҳал этилмаябди. Тупроқларимизнинг шўрланиш даражаси ошмоқда,  ҳаво ва сув ифлосланмоқда. Коррупция ва порахўрлик камаймаябди. Наҳотки бу муаммолар ўз юртини яхши кўрадиган ижодкорни ташвиш-таҳликага солмаса.
Шукурки Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган йиғилишда “ ундай ёзиш керак, бундай ёзиш керак ёки у ҳақда қалам тебратиб, бу ҳақда индамаслик лозим,”  маъносидаги номаъқул гаплар бўлмади. Шўролар даврида Уюшмада бўладиган йиғилишларда  социалистик реализмдан чекинмаслик, коммунист образини яратиш зарурати қайта-қайта такрорланарди.

Аммо мазкур  анжуманда дилимга ўтиришмагн ҳолатлар ҳақида ҳам гапирмасам бўлмас. Йиғилишда иштирок этганларнинг ўртача ёши 60 дан кам эмас эди. Ёшлар кўринмади, уларнинг овози ҳам эшитилмади. Ёш авлод номидан сўзга чиққан Иқбол Мирзонинг гапида олов ҳам, тутун ҳам танқис эди.   Тағин: мен бу йиғилишда адабиётимиз дарғалари Одил Ёқубов,Тоҳир Малик, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст каби яловбардор ёзувчиларни, Омон Матчон, Жамол Камол, Ҳалима Худойбердиева, Гулчеҳра Нуриллаева, Фарида Афрўзга ўхшаш оташнафас шоир-у шоираларни, Шароф Бошбеков сингари драматургларни, Қозоқбой Йўлдошев каби танқидчиларни, вилоятларда яшайдигапн талай истеъдодли ижодкорларни кўрмади ва бунинг сири қишлоқда яшайдиган мендек ижодкор учун қоронғу бўлиб қолмоқда.

Йиғилишда танқидчилар  фаоллик кўрсатиб, кўпроқ гапирдилар. Ёзувчи пойгакда  қолиб, танқидчи тўрга чиққан жойларда мантиқ ва мувозанат бузилмасмикин, деб ўйладим ўшанда.

Хуллас, умр ўтаябди. Соат миллари бизнинг фойдамизга айланаябдими, йўқми? Бу борада худбин бўлиш керак! Қирқ ёшида қариб қолган авлодга ўхшасак, бизни кечиришмайди. Қаламимиз учида турган энг инжу фикрларни  қоғозга туширишга шошилайлик!          

                                                                                                    

                                     

                                                                

 

                                                

 

Posted by admin

Бу – романининг қайта ва тўлиқ нашри бўлиб, у «Шарқ» нашриёти томонидан 3000 нусхада чоп этилди. (Ҳозирча ярми босмадан чиққан). Танаффуслари билан қўшиб ҳисоблаганда, бу менинг 26 йиллик меҳнатим маҳсулидир. Уни аввалги нашрдан кўчириб олишингиз мумкин.

“Асарлар рўйхати” рубрикасидан изланг

ИНҚИРОЗ: БИЗ ВА ХИТОЙЛИКЛАР

Posted by admin

 

Уни беҳудага жаҳон иқтисодий инқирози дейишмайди. Бу ногаҳоний ижтимоий офат  энг аввало қудратли мамлакатларнинг шаштини қайтариш, не-не миллиардерларнинг иштаҳасини буғиш   билан ўзининг нималарга қодир эканлигини намойиш этди. АҚШдан кейин Германия, Франция, Буюк Британия сингари тараққий этган мамлакатларда корхоналар ёпилиб, минглаб одамлар кўчада қолабошладилар? Анча-бунча магнатлар хомуш тортдилар.

 Ҳа, у ҳеч кимни четлаб ўтмаслиги турган гап. Ўзимизда ҳам сотувчилар савдо оқсаб қолганидан шикоят қилабошладилар. Нақ пул камайганлиги сабаб айрим ҳолатларда маош ва нафақалар кеч берилаябди.  Кимнингдир штати қисқартирилди, бошқа бировнинг боласи чет элдан қайтиб келди. Дунёдаги пахта заводлари толани мўлжалдагидан анча арзон сотишга мажбур. Табиийки, фермер  оладиган улуш ҳам шунга яраша бўлади.

Аммо дилга таскин берадигани шуки, бизда инқироз зарбаси унчалик ҳалокатли бўлмайдиганга ўхшайди. Биринчидан, биз кўп қийинчиликларни бошдан кечирган, сабр-бардошли халқмиз, иккинчидан ХХ1 аср газ асри деб аталмоқда ва  Орол денгизининг суви қочган жойларида каттагина газ запаслари борлиги дилимизга қувват ато этади. Шунингдек,  Ҳукуматнинг инқирозга қарши кураш чоралари ҳам ўз вақтида амалга оширилмоқда ва ҳакозо.

Интернет сайтлари ва Россия оммавий-ахборот воситаларида Карл Маркснинг номи аллақандай  қумсаш билан тилга олинмоқда,  социалистик планлаштиришга қайтишга даъватлар бор.

Аммо бундай пайтда бир ҳолат ҳисобга олинмаётганга ўхшайди. Замон ўзгарди, энди  жаҳон иқтисодий риштлари бирлашди ва улар бир-бири билан жуда ҳам боғлиқ. Социализм йўлидан бораётган Шимолий Корея, Куба, Албанияда  ҳам кризис қўшниларникидан кам бўлмаябди. Аммо бугун сиёсат ҳақидамас иқтисод ҳақида кўпроқ фикр юритиш, резерв ва имкониятларни ишга тушириш ташвишига тушишга тўғри келади.

Биз анчайин бой ва қудратли мамлакатда яшаймиз. Ота-боболаримиз тежамкор, тадбиркор бўлишган. Шу анъаналарни тиклаш инқирозга қарши энг  қудратли тўсиқдир. Шу билан бирга пешқадам мамлакатлар тажрибасига таяниб иш кўриш бугуннинг зарур шартидир.

Бундан уч  йил муқаддам Хитой Халқ республикасида бўлгандим. Ўйлаб кўрсам, бугунги иқтисодий буҳрон зарбаларини камайтириш учун уларнинг  айрим тажрибалари  ва анъаналарини жорий этишимиз фойдадан холи бўлмас экан. Зотан бу мамлакат дунёвий инқирозга қасдма-қасд ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда ва  жаҳонда биринчи ўринга  чиқишга даъвогарлик қилаябди.

Пекин аэропортидан ташқарига чиқиш билан эшик олдида табассум билан визит карточкаларини узатиб турган кишиларни кўрасиз.  Қўлингиз ва   фикрингиз анчайин банд бўлганлиги сабаб, карточкаларнинг айримларинигина олиб чўнтагингизги солишга улгурасиз ва андак  нафасингизни ростлагач, уларга кўз югуртирасиз. Карточкаларга атиги бир сўз ва телефон номери ёзилган бўлади: “Таржимон”, “Шофер”, “Меҳмонхона” ва ҳакозо. Сиз энг аввало таржимонга телефон қиласиз. У зум етмай етиб келади ва  муаммоларингизни ҳал қилиш осонлашади.

Бу узоқ йиллар давомида шаклланган сервис хизмати, албатта.

Биз бу тариқа пул топишга кўникмаганмиз ёки ор қиламиз.

Тағин бир ҳолат: Буюк Хитой девори устида юрганимизда бир киши автомобил калитига  осилтириб қўядиган  “брилок”ни    олишимни тавсия қилиб қолди. “ Йўқ, керак эмас” рад этдим. “ Ўртоқ, деди  у қўлингизга олиб кўринг,  у сизга  маъқул бўлади.” Олиб кўрсам,  нарироқдан суратимни  олиб,  ҳалигининг ичига жойлаштирган экан. Бундай ҳолатда  харид қилмай иложингиз бўлмайди, албатта.

 “ Сизга совға қилмоқчиман”, деди у. Аммо чўнтагига пул суқиб қўйишдан  ўзга чорам йўқ эди. 

Самарқандга қайтгач, Регистондаги таниш суратчига бу ҳолни айтиб бердим, аниқроғи тавсия этдим. Аммо бу хизматни у уддалолмади. Сайёҳларга  ҳалол, зарур хизмат кўрсатиб, уларнинг пулини олабилиш учун унда  журъат ва забон етишмади.

Хитой аҳолиси  бир миллиард уч юз миллион кишидан ошди. Тасаввур қилинг, миллиарддан буёғи ҳам Россия аҳолисидан кўп. Давлат бунча одамни қандай қилиб боқади, дейишади гоҳида. Аслида олганда эса бу мамлакатда боқимондалик йўқ, ҳар бир киши ўзи ва оиласини  нолимай, зорланмай боқади. Таржимон айтган бир латифа ёдимдан чиқмайди. “Ўзбекистондан келган киши гариллабди: бизда аҳоли сони йигирма етти миллионга етди. Хитойлик ажабланиб сурармиш: “Ундай бўлса, ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак?” Аслини олганда,  аҳолиси бир миллион атрофида бўлган давлатлар кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак,  йигирма етти миллион  ҳам ҳазилакам рақам эмаслигига ишонч ҳосил қиламиз. 

Эртаси меҳмонхонадан чиққанимизда, велосипедини рикшага айлантириб олган ўсмир қиз-йигитчалар эътиборимни тортди. Уловини роса безаган,  икки кишига мўлжалланган орқа ўриндиққа бахмал кўрпачалар тўшаган  қиз менга яқинлашиб алланималар деди. Мен нажот билан таржимон томон ўгирилдим.                                       “ Ўртоқ, келинг шаҳримизни айлантирман, пул бермасангиз ҳам майли” деяётган экан.  Набирам тенги бир қизнинг аравачасида сўлжайиб ўтириш табиатимга зид эди албатта. “ Яхшиси сен  ўтириб ол, мен ҳайдайин” дедим. Таржимадан кейин ҳалиги қиз мазза қилиб кулди. Хуллас, уёқ-буёққа қараб, таниш-билишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, таржимон иккаламиз  орқага ўтиб ястаниб олдик. Рикша серқатнов машиналар оралаб олдинлаб кетди. Енгилгина хавотир аралаш  шаҳарни  томоша  қилабошладик.

 Йўлда тағин бир ибратли ҳол  рўй берганини таъкидлаб ўтишим керак. Кўчанинг нариги бетида иккита рикша тўқнашиб кетди. Рикшачилар бир-бири билан зиддиятга бормай, тушасолиб бир-бирининг велосипедини тузатишга киришишди. Бизнинг рикшачимиз ҳам велосипедини  тўхтатиб, ёрдамга шошилди.

 Шаҳарни айланиб, меҳмонхонага келгач, ҳалиги қизга уч доллар узатдим.  У жону ҳолимга қўймай икки долларини қайтариб берди.

 Саёҳат давомида кўпроқ қишлоқ ҳаёти билан қизиқдим. Пекиндан Буюк Хитой деворигача бўлган масофа миллий боққа айлантирилган экан. Ана шу дарахтзорлар орасида бир неча  уйларни кўриб, ўша томонга бурилдик. Бу ерни қишлоқ деб ҳам бўлмасди. Ҳамаси бўлиб ўнга яқин хўжалик истиқомат қиларкан. Асосий юмушлари  боққа қоровуллик қилиш экан. Уйлар ёғочдан қурилган, пастак.  Ҳовли сатҳи ҳам  каттароқ хона ҳажмида. Бирорта уйда автомашина кўринмайди, ҳамма велосипед минаркан. Биз кирган хонадон соҳиби қоровулликдан ташқари бедана тухуми ҳам етиштираркан. Аллақандай ресторанга олиб кетишаркан. Мезбон, гарчанд Ўзбекистон деган юртни эшитмаган бўлсада, жону-ҳолимизга қўймай  бедана тухуми қовуриб келди, соя қайнатмаси билан силади.

Ҳамроҳларим  ветеринария дори-дармонлари савдоси билан шуғулланадиган кишилар эди. Улар сабаб бўлиб, шаҳар чеккасидаги формацевтика корхонасига ҳам бордик. Бу ерда асосан йигит-қизлар ишлашаркан. Тушлик пайти бўлганлиги учун бизни ошхонага таклиф қилишди. Ишчилар вақтдан қизғаниб бўлса керак, тикка туриб, тушлик қилишарди. Бизни эса стол безатилган алоҳида хонага олиб киришди.

Шу ўринда мавзудан андак чекинишимга ижозат берсангиз. Мен дунёнинг анча мамлакатларида бўлдим ва дунёда меҳмондўст бўлмаган халқ йўқ экан, деган хулосага келганман. Аммо ҳар бир халқнинг меҳмондорчилик таомиллари ўзига яраша. Шунинг учун ҳам “Биз дунёдаги энг меҳмондўст халқ”, дейишдан тийилишимиз керак. Бу гапни бошқалар айтгани маъқул.

Формацевтика корхонасининг раҳбари ўрта ёшлардаги аёл экан.  Журналист эканлигимни эшитиб, мен билан кўпроқ гурунглашди. У  Самарқанд, Бухорода бўлган экан. Обидаларимиз ва одамларимиз ҳақида илиқ гапларни айтди. Мени эса унинг тадбиркор ва ишбилармонларимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазалари кўпроқ қизиқтирарди. Айтишича, у Самарқанд ё Бухорода чорва моллари учун дори-дармон ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этмоқчи бўлган экан, аммо қўллаб-қувватлашмабди. Аммо бу ташаббусга ким монелик қилганини айтгиси келмади.

- Кўпгина тадбиркорлар топган маблағларига аввал чет машинасини олиш, ҳашамдор иморат қуришга сарфлашаркан.- деди у,-  аммо энг аввало  ишлаб чиқаришни кенгайтириш керак. Қолгани кейин ҳам бўлади.

 Ибратомуз гап. Шундай эмасми? Самарқандда шу тариқа иш юритиб, синган ёки қамалган анча-мунча тадбиркорларни биламан.                       

  - Фарзандингиз нечта, сўраб қолди у бир маҳал.

 - Бешта. Уч ўғил, икки қиз,- жавоб бердим.

Аммо шундан кейин суҳбатимиз қовушмай қолди. Чунки аёл ногаҳонда кўзига ёш олди. Маълум бўлишича, атиги бир қизи бўлиб, у ҳам касал экан. Ачиниб кетдим бояқиш аёлга ва бизда инсон ҳуқуқларини чеклайдиган ана шундай қонунлар йўқлигидан ички бир мамнуният туйгандай бўлдим.

ХХРдан бир тажрибани ўрганиб келиб, авввало, ўз уйимда жорий этганим ва эндиликда таниш билишларни тарғиб қилиб юрганимни, бугун сизни ҳам шунга даъват этиш ниятим борлигини айтиб ўтишим керак. Бу ерда корхона, идора ва хонадонлардан   100-200 Вт кучланишга эга бўлган волфрамли лампалар аллақачон истеъмолдан чиқиб кетган, унинг ўрнига  беш-олти баравар кам энергия талаб қиладиган спиралсимон неон лампочкаларга  ўтишган экан.

Муҳтарам газетхон! Гарчанд зерикарли бўлса ҳамки, андак батафсил гапирсам, мени эзмага чиқармассиз? Бу дунёнинг тагига ё эзма етади ё кезма, деган нақлни эшитган чиқарсиз.

 Атиги бир лампа ҳисобига электр энергиясини 5-6 бор тежаш мумкинлиги ва бу оила бюджетига, мамлакатга қанчалик фойда келтиришини ўйлаб кўрганмисиз?

Республикамизда электр энергиясининг танқислиги сезилиб қолди. Шахсан ўзим ўтган қиш бир неча қишлоқларда бўлиб,  мактаб ва коллежларга давлат томонидан катта маблағлар сарфланиб  олиб берилган компьютерлар ишлатилмаётганини кўрдим ва ўксиб кетдим. Чунки электр энергияси танқислиги сабаб айрим туман ва қишлоқларга суткасига атиги  2-3 соат давомида электр энергияси берилаётган экан. Бизда янги ГРЭСлар қурилмаябди. Агар ёппасига кам энергия талаб қиладиган лампаларга ўтсак, ҳамманинг уйида чироқ ёнади, болаларимиз компьютерни мукаммал ўрганишади.

 Бошқа жойларни билмайман, аммо Самарқанддаги дўконларга Хитой ва Туркиядан келтирилган 15-25 Вт кучланишли замонавий спиралсимон лампалар кўплаб сотилмоқда. Шахсан  менинг хонадонимда улар икки-уч  йилдан бери куймай нур сочаябди. Биз Ильич чироқлари деб атайдиган лампалар ўрта ҳисобда 100 Вт қувват талаб қилишини биламиз.   Мана сизга оддий арифметика: атиги бир дона лампани алмаштириш билан қанча маблағни тежар эканмиз.

Бу улкан имкониятни ишга солиш учун   соҳа мутасаддилари чинакамига кураш олиб боришмаётганлиги мени таажжубга солади. Хомаки ҳисоб-китобларимга кўра  Республика энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ўз ҳисобларидан бўлса ҳамки, барча корхона, муассаса, хонадонларга  кам қувват талаб қиладиган лампалар ўрнатиб чиқишса, бу харажатни атиги уч-тўрт ойда қоплашлари мумкин экан. Шундай қилинганда қанчадан-қанча табиий газ, мазут, кўмир тежалишини улар ҳам ҳисоблаб кўришган бўлишса керак. Аммо бу ташвишга қўл уришларига ишонқирамай турибман. Юмушлари бошдан ошиб ётганлигини важ қилишар, эҳтимол, буни майда-чуйда деб ҳисоблашар. Аслида эса майда-чуйдаларга эътибор берилмаган жойда уни катта жойлардан ҳам изламаслик керак. Ҳукуматнинг инқирозга қарши кураш чораларининг бири    эса:                                     “ Элекроэнергитика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергияни тежашнинг самарали тизимини  жорий этиш” деб аталади.

Бу тадбирни  амалга оширишимизга ўзимиз, аниқроғи, ҳар биримиз бугунданоқ киришишимиз зарурдан-зарур.  Аниқроғи, ишдан қайтишда  дўкондан иккита  спирал лампа харид қилсак бўлгани. Унинг ёруғлиги, тежамкорлиги, қизиб кетмаслигини, хуллас, ҳар томонлма афзаллигини ҳис этамиз… Кейин тағин харид қиламиз. Қўшниларга, қавмларга  мақтаймиз, тарғиб қиламиз..

Чалғиб кетдим, узр!  Хитойлик бир тадбиркор Самарқанд бозоридан икки жуфт  жияк харид қилган экан.  Аёллар уйда қўлда тўқийдиган, лозимини жозибадор қиладиган жўн жияк. Йўқ, хотини учун ёки ёдгорлик учун эмас. Юртига қайтгач, жияк тўқийдиган станокни ишга тушириб, бозорларимизни  арзон, сифатли, чидамли қоқмага  тўлдириб ташлади.  Минглаб аёлларимиз бекор қолишди. Кейин ўша тадбиркор  ишбилармонларимизга жияк тўқийдиган станокларни сотди, Аммо бизникилар уни кўнгилдагидек ишлатишолмади. Маҳсулотлари сифатсиз бўлиши устига таннархи қимматга тушди.

Хитойдан жияк олиб келиш давом этаябди.

Булар яшириниб ётган имкониятларимизнинг бир қисми, холос. Экин майдонларидан ярим-ёрти фойдаланишимиз, мева-сабзавотни қайта ишлашни йўлга қўймаганлигимиз, кичик ва ўрта бизнеснинг оқсоқлиги…

Бу ва бошқа имкониятларни ишга солиб, инқироздан зудроқ, покланиб, тежамкор, ишбилармон ва сарбаланд бўлиб чиқишимиз шарт.

Бу борада Худо мададкоримиз бўлсин!                                                                         

                                                                       

                                                                                  

                                                                                                                                     

                                                                                       

САЙТИНГИЗГА КИРГАНДИМ

Posted by admin

 

       Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давронга  

 Хуршиджон, саломатмисиз?  Сайт тўғрисидаги янги латифани эшитган чиқарсиз.  “Сени сайтингни излайтуриб, бир нозанинникига кириб қолдим, ўзи ҳам кетворган экан, роса маза қилдим”,  дебди улфатлардан бири дўстига. “Омадинг чопибди, дебди униси жавобан,  мен ўн кундан бери хотинимнинг сайтига киролмай  хунобман. Вирус кирганга ўхшайди, ёпиб ташлаган”.   

Аммо мен сизнинг сайтингизни ҳар гал осонлик билан очаман. “Поиск” тармоғига номингизни ёзишим билан қучоғингизни очиб тургандай бўласиз. Ҳарҳолда, сизнинг сайтингизни жуда доно матахассис тиклаб берганлигини таъкидлаб ўтишим керак. Бош саҳифа фонидаги Афросиёб қазилмаларидан топилган қадимий суғдларнинг расмлари, ҳар бир файлда турли даврда тушган суратларингизни жойлаштирилиши, ўқувчи истаган шеър, мақола ёки таржимаи ҳолингизга оид маълумотларни қийналмай топиши сайтингизнинг муваффақиятидир. Шунинг учун бўлса керак, рейтинг кўрсатичларингиз республикадагина эмас, жаҳонда ҳам олдинги ўринларда турибди. Аммо энг кўп комментарийлар  рус тилига таржима қилинган шеърларингизга келган экан. Бу ҳам табиий ҳол. Рус тили жаҳон тилларидан бири, бунинг устига таржималар яхши чиққан. Худойберди Тўхтабоев, Раҳимжон Отаевларнинг расмий сайтларини очганимда ҳам, уларнинг асосан русчага ўгирилган асарларини ўқишаётганликларига ишонч ҳосил қилдим. Сайт ёки блог ҳам севимли аёлдай гап экан. Уни бот-бот очиш, кам-кўстларини тўлдириб туриш, янги хушхабарлар, шеърлар билан бойитиш талаб этиларкан. Шунча бандлигингизга қарамай бу  юмушларни ҳам уддалаётганингизга қойилман.

Аммо,  сизга мактуб йўллашдан муддао бу борадаги муаммолар тўғрисида кўпроқ фикрлашишдир. Энг аввало, мени ташвишга соладиган ҳолат – бизда компьютерлаштириш ва интернетдан фойдаланиш даражасининг анчайин паст бўлиб қолаётганлигидир.

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўлими олдидан ёзган васиятномасида дилни ўртантириб юборадиган бир жумла бор:  “Туркистон болаларини илмсиз қолдирманглар” деб зорланадилар у киши. Бугун компьютерни билмаган болани илмсиз деб ҳисобласам, мени максималистга чиқармассиз, албатта. Компьютердан бехабар раҳбар, ёзувчи, шоир, олим, журналист ёки мутахассиснинг тўлақонли ишлашига ишонмайман!

Ҳали бармоғини компьютер клавишларига тегизмаган болаларимиз жуда кўплиги биз зиёлиларни жуда ташвишга солиши керак. Ҳукуматнинг компьютерлаштириш дастурига  асосан коллеж ва мактабларга қимматбахо компьютерлар олиб берилмоқда. Самарқанд вилоятида ўттиз фоиз атрофида мактаблар компьютерлаштирилган. Бу кўрсатгич қаноатланарли эмас, албатта. Аммо мен ўтган қиш бир қатор туманларда бўлиб, ана шу компьютерларнинг ярми ҳам ишлатилмаётганлигини кўрдим ва  Худо ҳақи, хунобим ошиб кетди. Бир жойда электр токи йўқ, бошқасида мутахассис етишмайди ва ҳакозо. Аслини олиб қарасангиз, фидойилик, жонсўзлик, ватанпарварлик оқсоқлигига ишонч ҳосил қиласиз. Самарқад ТВсига чиқиш қилиб, анча-мунча аччиқ-тизиқ гапларни ҳам гапириб қўйдим. Аммо ўйлаб кўрсам, республикамизнинг бошқа туман, қишлоқларида ҳам аҳвол кўнгилдагидек эмас экан. Биз соҳадаги мутасаддиларнинг мақтовлари ва ваъдаларига учиб қолмай,  компьютерлаштиришнинг тарғиботчилари, ташкилотчиларига айланиш  фуқаролик бурчимиз эканлигини исботлашимиз зарурдан-зарурдир. Бундан юз йиллар муқаддам жадид  боболаримиз янги мактаблар очиб, дунёвий фанларни ўргатишга киришганларидек бир эзгу ҳаракат бошланиши керак  бўлиб қолди. Биз журналистлар, ёзувчи,  шоирлар, олимларнинг бу борадаги имкониятларимиз озмунча эмас. Энг аввало,  оммавий-ахборот воситалари аҳволни бўямай-бежамай  кўрсатиши керак бўлади. Электр энергияси танқис жойларда ёқилғи ва қуёш нури билан ишлайдиган мосламаларни топиб беришга тўғри келади. Улар унчалик қиммат эмас. Савобталаб  кишиларни ҳам топса бўлади. Шаҳарларда компьютер технологиясидан дарс берадиган муаллимлар тайёрлаш шу куннинг вазифасидир. Ҳукуматнинг бу  борадаги дастури биз учун энг яхши қуролдир.  Биз томондан ташаббускорлик бўлса бўлгани.

Бугунги оммавий- ахборот воситаларининг энг асосий вазифаси компьютерлаштириш ва интернетден фойдаланишни тарғиб қилишдир. Аммо айрим газета журналлар гапни бу муъжизанинг зараридан бошлаши ғалатидир.    Интернетни “ўргимчак тўри”га таққослаб, уни рўйи-рост одамлар онгини заҳарлайдиган, урушни, фисқу-фажодни тарғиб қиладиган воситага чиқариб  қўйишларига йўл қўймаслик керак. Биз замонлар жадид боболаримиз ( бот-бот уларга мурожаат этаётганим учун айбламаслигингизни сўрардим) янги мактаблар очишганда, мутаассиблар: “Бу мактаблар болаларни кофир қилади, ”  деган даъволарига ўхшаб кетади.  Начора, биз фақат жадид боболарнигина эмас, ўша мутаассибларнинг ҳам авлодимизда!

Менимча, компьютер инсон бир замонлар оловни кашф этиб, ундан фойдаланишни ўргангандай ўлкан кашфиётдир. Тўғри фойдаланилмаса, оловнинг ҳам зиёни катта бўлади. Аммо бунинг учун оловдан воз кечиш мумкин эмас!  

Компьютернинг жажжи  процессорлари яъни  “мияси” бошқа соҳаларга –космик кемаларга, авиацияга, автомобилсозликка, ҳатто қўл телефонига  жорий қилинаётганлига эътибор бераябсизми? Сиз қўл телефонингиз воситасида истаган сайт ёки блогга киришингиз мумкин. Аниқроқ қилиб айтганда, қаерда бўлишингиздан қатъий назар дунё янгиликларидан ҳали газеталар чоп этилмасдан, ТВ иш бошламасданоқ хабардор бўлишингиз  ёки дейлик Алишер Навоий, Пушкин, Эркин Воҳидов шеърларини ўқишингиз, эртага об-ҳаво қандай бўлишини аниқлашингиз, истаган музикангизни тинглашингиз, хуллас, керакли информацияни  зум ўтмай топишингиз мумкин ва ҳакозолар.  Бу муъжизалар муъжизаси эмасми, ахир?! Шундай улкан кашфиётга мағзава тўкиш керакми? Янгилик ва ошкораликдан чўчийдиганларгина шу тариқа  иш тутиши мумкин.

Мен журналист дўстим Шуҳрат Жабборовни  ҳурмат қиламан. Аммо унинг “Ўзбекистон матбуоти” журналининг шу йил 1-2 сонларида босилган мақоласи дилимга ўтиришмаганини айтишим керак.  “Интернетни замонавийлик белгиси деймиз. Тўғри, дискотека ҳам замонавий кўринишлардан бири. Лекин дискотекада ярим яланғоч кийимда беҳаёларча жазавага тушишлар ҳамда унга табиатан ўхшаб кетадиган интернетдаги безбетликларни “замонавий тараққиёт” деб бўладими?”  деб ёзади у жумладан.   “Шу нарса аниқки, бизнинг халқимизда матбуот сўзига нисбатан эътиқод юксак. Газетада чоп этилан матн одамлар қалбида муҳрланиб қолади. Фақат интернетдаги бўлар-бўлмас маълумотлар ана шу эътиқодга соя солмасин”,  деб якунлайди дўстимиз ўз мақоласини.

Кузгуга боқиб, энг аввало, ундаги доғни илғашга ҳаракат қилиш чикора! Надоматлар бўлғайким, бундай оҳангдаги нохуш ва ноўрин овозлар оз эмас. Вазиятни ўзгартиролмасанг, вазиятга муносабатингни ўзгартир, деган нақл бор. Бу масалада муносабатимизни тубдан ўзгартиришимиз шарт! Биродарлар, жаҳон цивилизациясидан ортда қолиб кетмайлик, дегиси келади кишининг бундай пайтда.Миллатни олға чорламас эканмиз, зиёли бўлишимиздан не наф?! Кексалик, цивилизацияни танқид қилишдан бошланади, дейишади. Шуҳратжон эса ҳали навқирон…

Хуршид! Чалғиб кетган бўлсам, узр. Тағин сайт ва блоглар масаласига қайтайлик. Бугун ҳар бир шоир, ёзувчи, журналистнинг расмий ёки хусусий сайти бўлиши давр талаби бўлиб қолди. Мен гоҳида интернетдан анчайин таниқли  ижодкорлар номини излаб қоламан ва тополмай надомат чекаман. Бунисига чидаса бўлади, аммо айрим ташкилотлар, корхоналар, таҳририятларнинг сайтлари, ҳатто электон почталари йўқлигини  хунобингизни оширади.

Расмий сайт очиш мураккаброқдир, у кимларгадир боғлиқдир. Бунинг устига расмий сайтларда турли рекламалар жиғингизга тегади. Лекин хусусий сайтлар, яъни блоглар бундан мустасно. Блогни компьютер технологиясини яхши биладиган ҳар қандай киши очиб  бериши мумкин. Бунинг учун ортиқча харажат ҳам, бирорта идоранинг рухсати  ҳам керак эмас. Ўз блогингизга таржимаи ҳолингиз, асарларингиз ва креслосидан чўчиб, муҳарирлар  эълон қилмаган мақолаларингизни жойлаштирасиз. У бутун дунёга тарқалади. Сиз  беихтиёр ошкора оламга чиқасиз, демократия эпкинларидан энтикиб кетасиз  ва дунёқарашларингизда зоҳирий эврилишлар зоҳир бўлади.  Шу пайтгача фақат газеталарга ишониб яшаганингиздан  ҳижолат тортиб кетасиз.  Бу  ашраф имкониятдан фойдаланиб қолмаслик  эса беғамлик ва лоқайдликдан  ўзга нарса эмас.

Тўғри, бу ислоҳотлар бизда энди бошланаябди. Ҳали сайт ҳамда блогларга кириб, уларни ўқийдиганлар  оз. Жумладан, каминанинг сайт-блогига (www.ociti.ru) келадиган комментарийларнинг аксарияти  рус тилида бўлиб  қолаётганлиги   ҳам шундан далолат беради. Лекин янгилик ҳамиша ўз ишини қилган ва бизнинг интернетдан оммавий тарзда  фойдаланишимизга ҳам оз фурсат қолди.

Дейлик, сиз миллион сўмлаб харажат қилиб китоб чиқарасиз. Бу китоб Тошкентдаги тўрт-беш дўконда сотилади, холос.  Асарингиз сайт ёки блогингизга жойлаштирилган бўлса, уни ўқиш ўнғайлиги  устига жаҳонга тарқалади ва боқий қолади. Мен бу билан китобнинг муқаддаслигига заррача шак келтирмоқчи эмасман, албатта.  

Гап китоб ҳақида кетар экан,  “интернетга ўрганган киши китоб ўқимай қўяди”,  деган даъвога ҳам қўшилмайман. Китоб ўқишга иштиёқманд киши интернетдан ҳам китоб ўқийди. Фақат қоғоздамас, мониторда “варақлайди”. Ҳозир кўпгина ашаддий китобхонлар ноёб ва нодир асарларни интернетдан топиб, принтерда чоп этиб ўқимоқдалар. (Ўзим бир вақтлар Нитшени шу тариқа ўқигандим).

“Болакайлар кўпроқ компьютер ўйинлари билан андармон бўлишади”, дейишади. Бугун интернет сайтларида  мактаб ўқувчиси  учун ўзбек тилида, лотин имлосида  қанчадан-қанча мавзулар, тестлар бор. Компьютер ўйинлари болалар учун ана шу муъжизага кириш вазифасини бажарсин. Биз катталар кейин уларга  клавиатурада ишлашни ўргатишимиз керак.

Хуршид. Сиз раҳбар бўлган “Ўзбекистон” канали бир вақтлар компьютерни ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказарди. Назаримда ўша кўрсатувни тиклаш керак. ТВнинг бошқа каналлари, газета ва журналларимиз компьютерни ўзларининг ашаддий рақиблари деб билмай,   унинг ҳақиқий тарғиботчилари бўлиб қоладилар,  деб умид билдираман ва бу борада фикр-мулоҳазаларингизни айтарсиз, деб ўйлайман. Бу борада ТВнинг имкониятлари жуда катта деб биламан.

                                        Эҳтиром ила  Нусрат РАҲМАТ,

                               Тел. 2623762    13 05 09  

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ

Posted by admin

 

                                                      Бузоқ

 

Бу ҳафта давоми ҳам шаталоқ отиб югуришингни канда қилмайсан. Аммо билиб қўй, барибир югурганинг – сомонхонагача. Отанг ҳам шунақа эди. Дарвоқе, сен уни танимайсан. Наслли эди. Томирида европача қон борлиги била гариллаб мақтаниб юрарди. Аммо фаросат масаласида…Шундай кўча-куйда онангни қучоқлаб, ўпиб, яна алланималар қилиб кетаверарди. Бу ҳолдан, ҳатто айиқлар ҳам қаҳрга минишарди. Оқибат нима бўлди дегин. Қонхўр қассоб гуштини бурда-бурда қилиб сотди. Бундан кўра аравага қўшилса ҳам анча тузук бўларди. Ойинг роса бақириб йиғлади, ўзини тоғдан ташламоқчи бўлди, аммо ҳафта ўтмай бошқа буқа билан…

Лекин сен подани булғаб қўйма. Ҳозир нуқул бузоқ гўштини тановул қилишни хуш кўрадиган бойваччалар кўпайганлигини бирор зум бўлса ҳам унутиб қўймагин. Тағин: арслон деган махлуққа сира ҳам ишонмагин. Тулки билан дўстлашибсан, деб эшитдик. У сени охир-оқибат арслонга юзма-юз қилишини унутма.

           

                

 

                                                Арслон

 

Бу ҳафта сизни нафақага чиқаришади. Ҳўкизлар роса сифатлашади, тулкилар тўн ёпишади, товуслар кўз ёши қилган бўлишади. Боиси: ҳамду сано ва тавозелар ўпкангиздаги пуфакчани роҳатбахш қитиқлашини яхши билишади улар. Аслида эса, бу бечораларнинг нақадар енгил тортишларини тасаввур қилиш учун сизда на фаросат ва на қувваи ҳафиза етишмайди. «Қуйи идорага бошлиқ бўламан, юқоридан айтишди» деб беҳудага валдираб қўйибсиз. Улар сиздан батамом қутулмоқчи эканликларини сезиб, ўзингизни гўлликка солиш арслонларга хос нарса эмас! Бўлди-да… энди! Сиз столни муштлашни, ҳатто ёши улуғларни ҳам  сан-санлашни хуш кўрардингиз. Ўзингиздан ақлли, билимли одамларни жинингиз суймасди. Эҳтимол, буларнинг барига ўша – ярамас ўриндиқ сабабдир. « Нафақага чиқсам, китоб ёзаман, деб гариллаш ҳам ҳавойиликдан ўзга нарса эмас. Ахир, сизнинг лоақал ариза ҳам ёзолмаслигингизни ҳамма билади-ку! Ҳўкиз энди сиз учун қоғоз қиртишлайдиган бўлса, сигир шовқун кўтариши турган гап. Бундан кейин сизга бот-бот телефон қилиб турадиганлардан ўйнашларгина қолади. На белингиз ва на чўнтагингиз аввалгидан эмаслигини тан олишмайди, бу мочахарлар! Бунга ҳам аслида ўзингизнинг мақтанчоқлигингиз сабаб. Ана шу енгилоёқларга сарфлаган ақча-ю шакаргуфторликларнинг лоақал бир чимдимини раҳматли ёстиқдошингизга ато этганингизда, бугун сиз галварсни уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон кишидан маҳрум бўлмасмидингиз?! Ўйнашларни кескин камайтиришга тўгри келади. Гоҳ-гоҳида борадиган бўлсангиз, дорихонадан виагра олиб олишни унутманг. Жуда қиммат сотишаябди, сўхтаси совуқлар. Бунинг устига сохтаси ҳам чиқиб қолиб, жуда мулзам бўлишингиз мумкин. Ой охирида маҳалладан бир киши келиб, бўйингизни ўлчаб кетади. Тобут ясашади, деган нохуш хаёлга бориб юрманг. Ҳайкал ясаб, чойхона йўлагининг икки томонига ўрнатишади. Ҳозир бундай жойларда арслон ҳайкалини ўрнатиш одат бўлган.

      

                          Эчки

 

Бу ҳафта сени шаҳардаги номдор бир каламуш тўйга айтади. Шуни унутмагинки, бу тантанага сендан машҳурроқ эчкилар ҳам хабар қилинган. Пул масаласида уларнинг бирортаси билан ғижиллашиб қолсанг, газетага ёзишлари ҳеч гап эмас! Энди Туркия ёки Эрон эчкиларига тақлид қилиб маъраш, дикирлашни йиғиштир. Ўзимизнинг жайдаримиз эканлигингни намоён қилавер. Бунинг нимаси ёмон?            « Шеърни ҳам ўзим ёзаман,» деб беҳуда валдирашни қўй. Она тилингда гапиролмайсан-у, шеър ёзишга бало борми?! Газетада такадан ажралганингни ёзибсан; уни сассиқ эди, деб таҳқирлаганинг чакки иш бўлибди. Эчки дегани ўз ярасини кўздан бундоқ пана қилиб юрмайдими?! Аслида эринг, қаерга боғлаб қўйсанг, ўша ердан жилмайдиган ювош жонивор эди. Ҳатто, гуруҳингдаги карнайчи ғоз ҳам ғағаллаб, ҳамма жойда уни сифатлаб юрарди. Ҳозир атрофингда айланиб юрган ғаркўз такалар ҳам жуда хушбўй эмасдир… Ва уларнинг оний мақсадлари ўзингга аён. Эчки қасам, деган каломни эшитган ва унинг мазмунини чаққан чиқарсан? Барча жониворлардан фарқли ўлароқ, эчки деган махлуқ туғаётганда оламни бошига кўтариб бақирабошлайди. Биласанми, нима дейди? Минбад такага яқинлашсам, қассобнинг  пичоғига дуч келай! Огоҳ бўлиш керак. Иложи бўлса, ўзингни қобил-мўмин эринг билан ярашиб ол. Ҳадемай ёш эчкилар чиқиб, сени саҳнадан тушириб юборишлари мумкин. Шунда ягона такягоҳинг ўша бояқиш бўлиб қолади. Ойнинг ўн учинчисида сени Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрига тўйга айтишади. Бир қоп карам барги тўлашмоқчи бўлишади. Эчки деган жониворнинг очкўзлигини билишадида ахир. Аммо-лекин қассобга мой қайғуси, эчкига жон қайғуси, деган нақлни ёддан чиқарма. У ерларда экология жуда чатоқ. Ҳар қандай эчкининг бир кеча-кундузда бор тишлари ва баданидаги жунлари тўкилиб кетармиш, Бу аҳволда қассобдан бошқасига ярамай қоласан.

                                                                                 Нусрат РАҲМАТ,

                                                                                       Самарқанд

                                                      

ШЕЪРИЯТ

Posted by admin

ШЕЪРИЯТ

Saqlab olish

О СЕМИ ЧУДЕСАХ СВЕТА И УЗБЕКИСТАНА

Posted by admin

Византийский публицист Филон две тысячи лет назад объявил о семи чудесах света и в этой список попали Египетские пирамиды, Вавилонские висячие сады, храм Артемиды, мавзолей Геликарнас, статуя Зевса, памятник Колосс Родосский и Алексадрский маяк.

В течение двадцати веков из этих памятников сохранились только пирамиды Египта. Конечно, быть среди первых почетно. Но на первых всегда смотрят с завистью и часто питаются отрицать. В начале Филона обвинили в местничестве. Потому что, он увидел вес чудеса света, в основном, в своем стране. И некоторых из них не был знаком. Поэтому, спустя два года были объявлены другие версии и варианты семи чудес света. Но список Филона всё же взял верх над другими версиями.

На самом деле, каждый памятник это своеобразное чудо. Но в целях привлечение внимание людей и рады рекламы объявляют лучщие из лучщих.

Гражданин Щвецарии Бернер Вербер в 2006 году при спонсорстве некоммерческой организации выщел с иницативом о новых семи чудесах света. По его условиям объект должен быть построен до 2000 года и главными критериями должны быть возраст, оригинальность, состояние на данного момента. С помощью СМИ начали изучать мнение мирового общественности. Были созданы условия для голосования с помощью СМС, телефонных звонков, писем и интернета. Часто информировали о ходе голосование.

Через год – 7 июля 2007 года был объявлен итог голосования. Он выглядит так.

1. Великая Китайская стена

2. Коллизей в Риме

3. Памятник Мачу Пичу в Перу

4. Храм Петра в Иордании

5. Тадж Махал в Индии

6. Статуя Христа искупителя в Рио-де-Женейре

7. Чичен Ица в Мексике.

В этом список не попали пирамиды Египта, телебашня в Париже, Московский Кремль, памятник Свобода в США и другие. ( В интернете можно познакомится с фотоснимками и подробной информацией)

Мы в то время в семерку чудес света предлагали ансанбль Регистан и крепость города Бухары. Но они не попали даже в список сорока чудес света. Потому что, СМИ нашей республики об этом не сообщали своим читателям и мало кто голосавал за эти памятники. Плюс к этому, пользующихся Интернетом у нас незначительно и это повлияло на процесс голосования.

Тогда мы с редакцией газеты «Бекажон» решили уточнить семь чудес нашей республики. В газете был объявлен опрос и купон. Были высказаны свои версии и варианты. Результаты писем, телеграмм, телефонных звонков в моим мобильном телефоне ежемесячно опубликовались. Через год результат опроса был таков:

1. Ансанбль Регистан

2.Мавзолей Исмаила Самани в Бухаре

3. Мавзолей Шахи Зинда в Самарканде

4. Минарет Кальян в Бухаре

5. Мечет Биби Ханум в Самарканде

6. Ансанбль Ичан Кала в Хиве

7. Здание театра опера и балета им. Алишера Навои в Ташкенте.

Причем в семерку не смогли попасть арк Бухары, обсерватория Улугбека, мавзолекй Гури Амир, Большой Ферганский канал, Ташкенская телебашня, гостиница «Интерконтиненталь, памятник Аксарай в Шахрисябзе и другие.

«Самарканд инфо» распространял этот список через Интернат и она был опубликован в газетах. (С допольнительными сведениями можете познакомиться на сайте www. nusratrahmat.ru)

Наше исследование были неофициальными, конечно. Но, видимо, по официальному опросу она будет близко к нашему результату.

В настоящее время инициативная группа из Министерства Народного образование начали заниматся уточнить свои версии семи чудес Узбекистана. Они распространили анкеты среди учащихся школ. По данным Интернета опроса пока на первом месте находится Бухарский арк, а на втором ансанбль Самаркандского Регистана. Резултат будет объявлен в июне этого года.

Я думаю, иницаторы семерки еще будет появляться. И в конце да концов придут к единому мнению.

rss